Туркия аҳолисидан уйдан чиқмаслик сўралмоқда

Олам

image

Туркияда рекорд даражадаги жазирама туфайли аҳолидан уйдан чиқмаслик сўралмоқда. Бу ҳақда маҳаллий метеорология бош бошқармаси мутахассисларига таяниб, NTV хабар берди

Қайд этилишича, эртага, 13 август куни Туркияни рекорд даражада иссиқ ҳаво тўлқини қоплайди. Жорий йилнинг февраль ойида зилзила содир бўлган ҳудудлар, жумладан Қаҳрамонмарашда ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши мумкин. 

“Мутахассислар, Жануби-Шарқий ва Шарқий Oнадолу ҳамда Шарқий Ўрта Ер денгизи қирғоқлари аҳолисини ўта зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмасликка чақиради”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йил июль ойидаги ўртача глобал ҳарорат рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткич бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ Туркияда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг