Ноодатий ихтиро. Японлар целлофандан робот ясади

Технология

image

Япониянинг Хосей университети муҳандислари видеоқўнғироқлар учун мўлжалланган пуфлаб шишириладиган роботни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Hi-tech” нашри хабар берди. 

Ускуна бошқа роботлар каби темир каби қаттиқ металлдан ясалмаган. Аксинча, целофанни эслатувчи нейлондан ишланган ва ҳаво орқали шиширилади. Бу унинг кўп жой эгалламасдан, осон йиғилишига ёрдам беради. Робот ўзиюрар платформага ўрнатилган. Кўкрак қафасида фойдаланувчининг юзини кўрсатувчи планшет жойлаштирилган. 

Шунингдек, унинг ичига жойлаштирилган кабеллар ва сервомоторлар тизими сабабли роботнинг қўллари ва бошининг ҳаракатларини бошқариш мумкин. Робот орқали видеоалоқада бўлиб турган одам кимгадир қўл силкиши ёки бош ирғиши мумкин. Бунда у қўлларини тирсагида кўтариши ва букиши, елкаларини ҳаракатга келтириши, турли йўналишларга эгилиши ва бошини 30 градусгача айлантириши мумкин.

Ҳозирда бундай роботдан конференцияларда, шунингдек, мактаб ва университетлардаги дарсларда масофавий иштирок этиш учун фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқувчилар дизайнни яхшилаш борасида ҳам бош қотирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз,Токиода жойлашган Tsubame Industies стартапи "Archax" номли машинага айлана оладиган улкан одамсимон роботни яратди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония робот Целлофан видеоқўнғироқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made