... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Путин билан учрашувга кимларни олиб боради?


12:35, 09.07.2018 Олам
 2 706

АҚШ президенти билан Хельсинкига борувчи амалдорлар унга Европа турнеси давомида ҳамроҳлик қилади.

АҚШ президенти Дональд Трамп 16 июль куни Хельсинкидаги Россия президенти Владимир Путин билан учрашувга кимлар билан бориши маълум бўлди.
 
Маълумотга кўра, делегация таркибига Оқ уй ходимлари аппарати бошлиғининг алоқа бўйича ўринбосари Билл Шайн киритилган. У аввал “Fox News” телеканалида президент бўлган.
 
Шунингдек, Дональд ва Мелания Трампларга Европа турнеси давомида Оқ уй ходимлари аппарати бошлиғи Жон Келли, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон, сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Стивен Миллер, Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс ва бошқалар ҳамроҳлик қилади.
 
Трампнинг аввалги сафарларида унга ҳамроҳлик қилган қизи Иванка ва куёви Жаред Кушнерлар Хельсинкига бормайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Путин 16 июль куни Хельсинкида учрашади. Бунгача Трамп Брюсселда НАТО саммитида иштирок этади ҳамда Буюк Британияда Бош вазир Тереза Мэй ва қиролича Елизавета II билан учрашади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!