Тошкентга яна бир АҚШ амалдори келади
Жамият
−
23 Февраль 2019
6038Тошкентда Ўзбекистон - АҚШ маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уеллс бошчилигидаги делегация келади.
Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Жозеф Вотел бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023