Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг филиали ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан Филиал ҳузурида академик лицей ташкил этилди.

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи – Филиалга, Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси академик лицейга берилди.

Мазкур касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал ва академик лицей биноларида ўқишни давом эттирадилар.

Филиал ва академик лицей онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминланади, шунингдек, уларни юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ирригация филиал институт

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг