Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов кўчада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан ўтказган очиқ мулоқотда жорий йил 15 июлдан Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланишини айтган.

Унда ҳукумат қарори билан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланганлиги маълум қилинган. 

Қайд этилишича, ушбу туристик кўчанинг ишга туширилиши тадбиркорларнинг даромад манбаи ошишига хизмат қилади.

Бунёдкорлик ишлари давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунларини, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Миробод Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made