Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчиси Гарвардга қабул қилинди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Абдулазиз Собиров дунё рейтингида Топ 5 ликка кирувчи Гарвард университетига 354,000 АҚШ доллари миқдоридаги грант билан ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Абдулазиз АҚШнинг бакалавриат коллежлари орасида 11-ўринни эгаллайдиган Гриннелл коллежининг 300,000 АҚШ доллари миқдоридаги грантини ҳам қўлга киритган. IELTS (Халқаро инглиз тили тест тизими) дан 8,5 балл ҳамда SAT (Схоластик баҳолаш тести) дан 1560 балл соҳибидир. 

Шунингдек, у "Заковат Ўқувчилар Лигаси" 2022-2023 мавсуми мутлақ ғолиби – "Et Cetera" жамоаси аъзоси саналади ва  “Vice-head of the United students" вице-президенти ҳамда "PSAD" клуби асосчиларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Гарвард университетида Жон Кеннеди, Жорж Буш, Барак Обама, Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Роберт Оппенгеймер, Теодор Рузвельт, Беназир Бҳутто сингари машҳур шахслар таҳсил олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Корея, Ирландия, Япония, Германияга қадами етган ўзбек ёшлари ҳақида мақола тайёрланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қабул Абдулазиз Собиров Гарвард университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made