... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда тасодиф сабаб ҳайдовчига зарар етмади


10:12, 14.12.2016 Мобил мухбир
 5 381

Мазкур ЙТҲ иштирочиси фақатгина дельфин рангидаги Matiz автомобили бўлган.

13 декабрдан 14 декабрга ўтар кечаси Тошкентнинг Навоий шоҳ кўчаси, “Барлос” ресторани рўпарасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда сайтимиз муштарийларидан бири “Мобил мухбир” лойиҳасига Telegram мессенжери орқали хабар етказди.
 
Мазкур ЙТҲ иштирочиси фақатгина дельфин рангидаги Matiz автомобили бўлган.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси Навоий шоҳ кўчасидан катта тезликда келаётиб, йўлнинг қарама-қарши қисмини ажратиб турувчи тўсиқларнинг бир нечтасини бузиб ўтган. Катта зарб билан тўсиқларни ағдарган автомобиль бетон “бордюр”дан “сакраб” ўтишига ҳам тўғри келган.
 
Гувоҳнинг маълум қилишича, катта тезликда келган автомобилнинг том қисми ҳам анча эзилган. Бундан кўриниб турибдики, автомобиль ағдарилишга ҳам улгурган.
 
Маълумотларга қараганда, ҳайдовчининг авҳоли яхши, бироқ автомобилга жиддий зарар етган. Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари етиб келгани айтилмоқда. 
 

Теглар:ЙТҲ Навоий шоҳ кўчаси Мобил мухбир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия