Тошкентда яна иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади

Жамият

image

Баҳорнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" хабар берди.

Қайд этилишича, баҳорда компания томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларни қозонхоналарни тўхтатмасдан туриб бажаришнинг имкони йўқ.

Veolia Energy Tashkent маҳаллий қозонхоналари фаолияти тўхтатилиш давомийлиги икки кун бўлиб, бу 1 апрелдан 31 майгача амалга оширилади. 

"Биз таъмирлаш ва профилактика ишларини, жумладан, клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ҳамда алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, иссиқлик алмаштиргичларда профилактик ишларни амалга оширамиз", дейилади хабарда.

Иссиқ сув таъминоти ўчадиган манзиллар билан қуйидаги ҳавола https://telegra.ph/Tamirlash-ishlarini-bajarish-uchun-mahalliy-qozonxonalarning-rejalashtirilgan-bahorgi-toxtatilishi-03-30 орқали танишиш мумкин.

Иссиқ сув таъминоти ўчириладиган иккинчи муддатда барча 3 та иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхона (“Тошкент Иссиқлик маркази”, “Тошкент иссиқлик электр маркази”, Veolia Energy Tashkent)нинг марказий қозонхоналари фаолияти тўхтатилади:

Давомийлиги – 4 кун;
давр – 15 апрелдан 31 майгача.

Ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилади. Veolia Energy Tashkent компанияси ходимлари келгусидаги иситиш мавсумида янада самарали ва ишончли иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида эскирган коммуникацияларни алмаштириб, иссиқлик тармоқларини модернизация қилади. Ўчириш жадвали кейинроқ эълон қилиниши айтилган. 

Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни ўз вақтида якунлаш учун барча зарур чораларни кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 29 март куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш учун иссиқ сув таъминоти бир кунга ўчирилиши ҳақида хабар бергандик.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Иссиқ сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made