...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир хорижий институт очилади


11:27, 11.07.2018 Жамият
 3 483

Савияли мутахассислар зарурлиги сабабли шундай қарорга келинган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда атом электр энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур йиғилиш давомида атом электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланишда энг замонавий ва мураккаб технологиялар қўлланилиши таъкидланди. Замонавий технологиялардан фойдаланиш учун юқори савияли ва чуқур билимга эга бўлган мутахассислар кераклиги ҳисобга олиниб, мамлакатда яна бир хорижий университет филиали очилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
 
Таъкидланишича, Тошкентда физика соҳасида дунёда етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Москванинг муҳандислик-физика институтининг филиали очилади.
 
Шунингдек, физика ва техника йўналишларидаги олий ўқув юртларини битирган салоҳиятли кадрларни танлаб олиб, уларни Москва ва Минскка ўқишга ҳамда атом электр станцияларида тажриба орттиришга юбориш бўйича кўрсатма берилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АЭС Москванинг муҳандислик-физика институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар