Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомининг тўлиқ карди эълон қилинди

Спорт

image

Жорий йил 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да ўтказиладиган Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ўтказиладиган “Чемпионлар оқшоми”нинг тўлиқ карди маълум бўлди.

Турнирнинг асосий жангида ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов IBA камари учун испаниялик Самуэль Кармона билан тўқнаш келади.

Шунингдек, мусобақада Баҳодир Жалолов ва америкалик Смаки Агрон, Асадхўжа Мўйдинхўжаевга ва туркиялик Фотиҳ Келес, Аълохон Абдуллаев ва мўғулистонлик Жаргал Отгонжаргал ўртасида жанглар бўлиб ўтади.

-71 кг вазнда Иқболжон Холдоров кубалик Жорде Даниэль Фосадесга, -63.5 кг да Руслан Абдуллаев танзаниялик Жума Чоки ва -60 кг вазн тоифасида эса Элнур Абдураимов Венесуэла вакили Анхель Родригесга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур турнир доирасида қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Дониёр Элеусинов ўзбекистонлик Саиджамшид Жаъфаров билан жанг қилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made