Дунёнинг энг йирик нефть компанияси Ўзбекистонда ишламоқчи

Олам

image

Саудия Арабистони нефть компанияси Saudi Aramco “Лукойл” билан Ўзбекистондаги иккита газ лойиҳасида бирга ишлашга қизиқиш билдиряпти. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия томони “Лукойл” Саудия компанияси билан технологик тажриба алмашинуви, тадқиқот ва ишлаб чиқариш ҳамда халқаро лойиҳалар борасида ҳамкорлик қилиш истагида эканини билдирган.

Саудия томони ҳам “Лукойл” билан Ўзбекистондаги икки газ лойиҳасида иштирок этишдан манфаатдорлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони миллий нефть компанияси Saudi Aramco нефть қазиб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик компанияси ҳисобланади. 2018 йилда Saudi Aramco дунёнинг энг сердаромад компанияси бўлган. компаниянинг ўтган йилдаги даромади 111 млрд долларни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Лукойл Saudi Aramco

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг