Абдулла Арипов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди
Жамият
−
20 Январь 2020
38949Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов янги ташкил этилган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи қўшма мажлисида ўз Ҳукумати истеъфосини тақдим этди. Қонун чиқарувчи ҳокимият истеъфони қабул қилди.
Сенат расмий сайтида берилган тонгги хабарда ялпи мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги масала ҳам киритилгани айтилган эди.
Қонунчиликка кўра, янги сайланган парламентда кўпчилик ўринни эгаллаган партия Бош вазирликка ўз номзодини қўяди. Янги парламент тасдиғидан ўтган Бош вазир шундан сўнг янги Ҳукумат тузишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь кунги сайловларда кўпчилик овоз қозонган ЎзЛиДеп Абдулла Арипов номзодини яна Бош вазирликка таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь