Азиз Абдуҳакимов Сенатга ҳисоб берди

Жамият

image

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлт дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўқиб эшиттирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Дастурнинг 139 банди ижросини таъминлаш белгиланган. Шундан 101 банднинг ижроси таъминланган ва 22 банд муддатидан олдин бажарилди. Ҳозирги кунд 123 та банднинг ижроси таъминланган.

Инвестициявий муҳитни такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли амалий ишларга қарамай ҳудудларда инвестициявий фаолиятни яхшилаш борасида жиддий камчилик ва муаммолар мавжуд.

Жумладан, қонун ҳужжатларининг барқарор эмаслиги, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тез-тез ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, бир-бирига зид бўлаётган нормалар мавжудлиги хорижий сармоядорлар ва ички инвесторларга салбий таъсир қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Инвестициявий фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун кредитлар олиш жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Тижорат банкларида ресурсларнинг етишмаслиги, фоиз ставкаларининг юқорилиги, кредит буюртмаларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқлар мавжудлиги, ўз навбатида, тадбиркорларнинг экспорт мажбуриятларини бажаришига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Оқибатда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Дастурда кўзда тутилган инвестициявий лойиҳалар сони 9 минг 88 та бўлиб, уларнинг умумий қиймати 60,3 триллион сўмни ташкил этади, яратилиши кўзда тутилган иш ўринлари эса 172 минг 488 та эди. Бироқ, биринчи ярим йилликда жами 3 минг 332 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 13,6 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, бор-йўғи 38 минг 252 иш ўрни яратилган.

Сенатда Вазирлар Маҳкамасига инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Сенат Давлт дастури

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг