Тошкентда 1 апрелдан иситиш тизими ўчирилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини ўчириш бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди ҳамда узлуксиз ва сифатли таъминланишига барча чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2019-2020 йил иситиш мавсуми ўтган йилнинг 25 октябрида бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

иситиш тизими

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг