Норбоева яна АҚШда! У Халқаро анжуманда сўзга чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бугун, 24 сентябрь куни  бўлиб ўтадиган “Ёшлар учун меҳнат соҳасидаги келажак: ёшлар бандлигини тарғиб қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик” деб номланган юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этди. 

Танзила Норбоева “Давлат-хусусий шериклик ёшлар бандлиги дастурларини қандай қўллаб-қувватлаши мумкин? Бунда ҳукумат, ходимлар ва иш берувчиларнинг ўрни қандай?” мавзусида маъруза билан сўзга чиқди. 

Халқаро форумда сўзга чиққан Сенат раҳбари бугун Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида ҳаётнинг барча соҳаларида кенг кўламли янгиланишлар ва ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Норбоева ўз нутқида барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни ошириш билан бирга янги доимий иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг, биринчи навбатда аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш Ўзбекистон учун устувор мақсадлар бўлиб қолаётганига урғу берган. 

Ўз нутқида Сенат Раиси Ўзбекистонда бандлик соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш масаласига батафсил тўхталди, шунингдек меҳнат ва бандлик соҳасида қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш натижалари ҳақида сўзлади. 

Ўзбекистон делегациясининг Нью-Йоркка ташрифи давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг