...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 9-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲга учраб, вафот этди


12:44, 05.11.2018 Жамият
 13 142

У автомобилни Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

3 ноябрь куни шанба куни Тошкент шаҳридаги навбатдаги мудҳиш ЙТҲ қайд этилди.
 
Пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи 67-сонли ўрта мактабнинг юқори 9-синф ўқувчиси М.Қ. синфдоши М.А. билан отасига тегишли Mercedes benz русумли автомашинани ҳужжатларсиз Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.


 
Натижада автомашина йўловчиси, 67-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси М.А. жароҳат олиб шифохонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар