Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди

Спорт

image

Бугун, 24 февраль куни Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўзининг еттинчи жангида рингга кўтарилди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу жангда Шаҳрам Ғиёсов мезбон спортчи Эдгар Пуэртога қарши рингга кўтарилди. Шаҳрам бу жангида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди. Бешинчи раундда унинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рақиб мувозанатни йўқотди. Шу сабаб, ҳакамлар баҳсни тўхтатишди ва Шаҳрам жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилди.

Мазкур баҳс орқали Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангида еттинчи ғалабани расмийлаштирди. У жангларининг 6 тасида рақибларини нокаутга учратган. Мексикалик Эдгар Пуэртонинг ўтказган жанглари сони эса 38 тага етди. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 12 маротаба мағлубиятга учраган (6 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов бокс

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг