Ҳиндистон ва Покистон можароси МАК парвозларига таъсир ўтказди

Олам

image

2019 йил 1 мартдаги Лаҳор-Тошкент қатнови бекор қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Матбуот хизмати хабар берди.

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, бунга Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий можаролар туфайли ҳаво йўллари ёпилганлиги сабаб бўлган.

“Йўловчиларга қўшимча тўлов ва оворагарчиликларсиз авиабилетларни қайтариш ва қайта брон қилиш имконияти тақдим этилади. Uzbekistan Airways кутилмаган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари Ҳиндистон ҲҲКга қарашли иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Бунга самолётларнинг Покистон ҳудудига ўтгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Жамму ва Кашмир штатида юз берган воқеа ортидан ёмонлашди. Штатда Полициянинг марказий заҳира кучлари (Ҳиндистон куч тузилмаларининг йирик ҳарбийлаштирилган бўлинмаси)  автоколоннасига ҳужум уюштирилган.

Террорчи-ҳудкуш бомба тўлдирилган автомобилда ҳарбийларни олиб кетаётган автобусга келиб урилган. Ҳужум учун жавобгарликни “Жаиш-е-Муҳаммад” гуруҳи ўзига олган.

Ҳиндистон Покистон ҳукумати “Жаиш-е-Муҳаммад” гуруҳининг етакчиларини ҳимоясига олганини иддао қиляпти. Нарендра Моди мамлакат душманларига қарши курашишга ҳам тайёрлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1947 йилдан бери Кашмирнинг баҳсли ҳудуди сабабли уруш хавфи сақланиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг