...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимлигида яна ўзгариш кузатилди


11:45, 16.05.2018 Жамият
 6 113

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси бўлиб ишлаган Феруз Каримов янги лавозимга ўтказилди.

Аввал хабар берганимиздек, 15 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Орипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда Каримов Феруз Фарходович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаган Каримов Феруз Фарходович 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом университетини 2008 йилда тамомлаган. 2008-2009 йилларда Олий Мажлиси Сенати девонининг моддий-техника таъминот бўлими техниги, 2011 - 2017 йилларда - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимларида ишлаган.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Каримов Феруз Фарходович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар