... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи соқол қўйишга рухсат бердими?


19:56, 13.04.2018 Жамият
 12 149

Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраевнинг Учтепа туманида ўтказган фуқаролар билан учрашувида шу мавзу кўтарилди.

Маълумки, сўнгги вақтларда интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда соқол қўйиш масаласи кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Куни кеча “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайховнинг “Соқол, ҳижоб... Кейин-чи?!” номли мақоласида ҳам шу мавзуда сўз борган  эди. Ушбу мақоладан сўнг сайтимизга нисбатан кўплаб интернет фойдаланувчиларидан эътирозлар бўлди, бироқ диний уламолар мақолани қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.
 
Соқол қўйиш, айниқса, ёшлар орасида бунинг урфга кириб бораётгани Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраевнинг Учтепа туманида ўтказган фуқаролар билан учрашувида ҳам кўтарилди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, туманда истиқомат қилаётган фуқаролардан бири 18-35 ёшлар атрофидаги йигитлар орасида соқол қўйиш урфга айланаётганини айтиб, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраевнинг фикри билан қизиққан.
 
“Бугунги йиғилишда ўтирганларнинг ҳаммаси бу қонунчилик билан тақиқланмаганини яхши билади. Хоҳлаган одам соқол билан юриши мумкин”, деган ва унга қўшимча сифатида “бу оилада фарзандларга қандай тарбия берилгани ва улар этик жиҳатдан нимага ўрганганларига боғлиқлигини” айтган.
 
Рустам Жўраевнинг ушбу масалага нисбатан муносабати ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳатто, “Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи соқол қўйишга рухсат берди” қабилидаги суратли материаллар ҳам тарқатилмоқда.
 
Ҳозиргача Тошкент шаҳар ИИББ мазкур масалага нисбатан расмий баёнот билан чиққани йўқ.

Теглар:Рустам Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Соқол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар