Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
14 Май 2019
8021Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида иккита янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Ҳотамбек Анварович Шокиров тайинланди. Бунгача Ҳотамбек Шокиров 2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ҳотамбек Шокиров 1970 йилда туғилган. Тошкент ахборот технологиялари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида таҳсил олган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари ҳам тайинланди. Бу лавозимни Алимардон Эломонович Қаршиев эгаллади.
Алимардон Қаршиев 1971 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Бу лавозимга тайинлангунча Тошкент вилояти ҳокимиятида жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосар лавозимида фаолият олиб борган.