...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент метрополитени ишламай қолди. Мутасаддилар бундан бехабар


17:37, 11.10.2018 Жамият
 4 398

Бугун Тошкент метрополитени фаолиятида узилиш бўлди.

Бугун, 11 октябрь куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида 40 дақиқа метро ҳаракати тўхтаб қолган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
 
“Ўзини таништиришни истамаган фуқаро 40 дақиқадан бери Тошкент метрополитени Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида метро кутиб турган. Метро эса келмаган. Тошкент метрополитен хизматчилари эса бунга изоҳ беришмаган, дейилади хабарда.
 
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Тошкент метрополитени” УК корхонасига қўнғироқ қилинганда. Гўшакни кўтарган ходим, қабулхона эканлигини айтиб, бундан бехабарлигини билдирган ҳамда бошқа рақамга қўнғироқ қилиш кераклигини айтган.
 
Афсуски, бошқа рақамга қайта-қайта қўнғироқ қилганда ҳам гўшакни ҳеч ким кўтармаган.
 
Умид қиламиз, мутасаддилар бунга изоҳ беришади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Метрополитен Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар