Дунё гўзали Айшвария Рай коронавирусга чалинди
Олам
−
12 Июль 2020
26390Ҳинд актрисаси Айшвария Рай Баччан ва унинг қизи Аарадья Баччаннинг коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда PTI агентлиги Махараштра штати Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Ушбу маълумотларга кўра, актриса қайнотаси Амитабх Баччан ва турмуш ўртоғи Абхишек Баччанда коронавирус аниқлангач, тест топширган.
Айни вақтда Баччан оиласининг Мумбайдаги уйи ёпилган ва унда яшовчилар икки ҳафталик карантинга олинган. Оиладан бирор киши ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Айшвария Рай Баччан – фотомодель ва актриса, 1994 йилда “Дунё гўзали” деб топилган. 46 ёшли актриса ҳозир ҳам гўзал аёлларнинг турли рейтингларига киришда давом этяпти.
Айшвария Рай “Абадий сизникиман”, “Муҳаббат оҳанглари”, “Ақл ва туйғу”, “Жўшқин муҳаббат”, “Девдас”, “Байкерлар 2: Ҳақиқий туйғу”, каби ҳинд кинолари ҳамда Голливудда “Пушти пантера 2” комедиясида роль ижро этган.