Тошкент дунёнинг арзон шаҳарлари қаторига кирди

Бу қизиқ

image

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 69-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “The Economist Intelligence Unit”нинг таҳлилида келтирилган.

"The Economist" гуруҳининг таҳлил бўлими дунёнинг 173та йирик шаҳрида яшаш нархи бўйича янги тадқиқотини эълон қилган. Унда жорий йилнинг мартидан сентябригача бўлган давр учун 400 та товар ва хизматлар нархи солиштирилган. Барча шаҳарлар Нью-Йорк билан таққосланиб, унинг базавий рейтинги 100та пункт асосида баҳоланган.

Дунёнинг йирик шаҳарларида яшаш ўртача 7,4 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилгидан бироз камроқ кўрсаткич. Ҳисоб-китобларга кўра, Сингапур ва Цюрих дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб топилган. Женева, Нью-Йорк ва Гонконг кейинги қаторлардан жой олган. 

Дунёдаги энг арзон шаҳар эса Сурия пойтахти Дамашқ бўлиб турибди. Кучли ўнликка Теҳрон, Триполи, Лусака, Лагос, Буэнос-Айрес, шунингдек, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод ва Ченнай шаҳарлари киритилган.

Мутахассислар Дамашқ, Теҳрон ва Триполида озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларининг арзонлигини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент рейтинг арзон шаҳарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг