Тиббий малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати қисқартирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати камайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг кеча, 11 апрель куни қабул қилинган “Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармон билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифлари маъқулланди:

•    нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;

•    малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартирган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун – 5 йил, олий тоифа учун – 7 йил этиб белгилаш.

ССВ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тегишли меъёрий ҳужжатларга хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар учун лицензия олишда санитария ва қурилиш талабларини соддалаштириш бўйича ўзгартиришлар киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

фармон

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг