Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади (рўйхат)

Жамият

image

Бугун, 29 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармони қабул қилинди. Унга кўра, бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мамлакатда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган етук ва баркамол авлодни шакллантириш йўлидаги катта хизматлари, фарзандларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:

“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони билан:

  • Очилов Дўсмурот Тошмуротович Кармана туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Абдуллаева Дилбар Ахмадовна Жиззах шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони билан:

  • Oтажонов Озод Oртиқович  Ҳазорасп туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Петрова Наталя Николаевна Каттақўрғон шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби директори, Самарқанд вилояти.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан:

  • Содиқов Қосимжон Позилович Тошкент давлат шарқшунослик университетининг мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси профессори;
  • Эштоев Анвар Кўрганович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси мудири.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан:

  • Шодмoнов Алишер Қаюмович Тошкент тиббиёт академияси ректори.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан:

  • Абдиев Эгамшукур Косон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Абсаломова Мухаббат Қахрамоновна Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Ахмаджонов Ҳасанбой Мирхакимович Пахтаобод туманидаги 21-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг немис тили фани ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Зиёева Адолат Нурматовна Юқори Чирчиқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент вилояти;
  • Исраилов Бахриддин Мухаммадиевич Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти;
  • Ўрунбоев Шухрат Миножидинович Фарғона туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Шарипова Муборак Мирзажоновна Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг математика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти.

“Дўстлик” ордени билан:

  • Абдуназаров Акмал Раҳимович Тайлоқ туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Самарқанд вилояти;
  • Абипова Замира Максетбаевна Нукус шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Аллаберганова Феруза Сапарбаевна Қўшкўпир туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Асроров Исоқ Урозбоевич Сардоба туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Ережепова Алия Нурбердиевна Томди туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Исматова Латофат Убайдуллоевна Сариосиё туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Камалов Амангелди Базарбаевич Нукус давлат педагогика институтининг физика ўқитиш методикаси кафедраси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори;
  • Ким Наталя Константиновна Ўрта Чирчиқ туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Қулонов Донобой Бурхонович Ғаллаорол туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Қудратов Юсуп Холмирзаевич Кўкдала туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Мурадова Матлубахон Маҳамаджоновна Фарғона вилояти “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбиячиси;
  • Набокина Алла Владимировна Яккасарой туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактабининг франсуз тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Нишонов Додонишон Хомиджонович Сўх туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Одинсова Наталя Юревна Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри
  • Перматова Наиля Рифкатовна Жарқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Раҳимова Дилфуза Нигматовна Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг менежмент назарияси ва амалиёти кафедраси мудири;
  • Тожибоев Нозим Хакимжонович Учқўрғон туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Тўйчиев Абдурауф Шаробидинович Асака туманидаги 24-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Ҳафизов Алишер Раҳимович Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти;
  • Юсупова Офелия Юнусовна Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси профессори;

ИИ даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан:

  • Абдурахмонова Моҳирахон Ортиқовна Қўқон шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Алиев Раҳимжон Андижон давлат университетининг физика кафедраси профессори, Андижон вилояти
  • Ахмедова Ма'суда Хайдаровна В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг торли чолғулар бўлими махсус фан ўқитувчиси;
  • Жуманазаров Умурзоқ Абдуразакович Жиззах давлат педагогика университетининг бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси профессори, Жиззах вилояти;
  • Кенжаева Замира Нормахматовна Ургут туманидаги 87-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Самарқанд вилояти;
  • Қиличов Қодир Бобоқулович Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Кучмуродова Барно Эрназаровна Мирзаобод туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Матёқубова Зулҳумор Адамбоевна Учтепа туманидаги 81-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Муҳамедова Мукамбар Жураевна Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси;
  • Нуруллаева Шоира Қўшназаровна Урганч давлат университетининг тарих кафедраси доценти, Хоразм вилояти;
  • Нушбоқова Каромат Нормуродовна Навоий шаҳридаги 8-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Раҳимова Зулайҳо Исмойиловна Урганч туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Рустамова Мавлуда Эркиновна Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг кафедра катта ўқитувчиси;
  • Саматов Нурилла Файзиллаевич Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси;
  • Тожиев Мирхотам Миродилович Қибрай туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Тожимова Мухаббат Абдуқодировна Беруний туманидаги 7-мактабгача таълим ташкилоти мудири, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Темирова Гулноза Не'матовна Нурота туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Тилавова Дилбар Абдурахмановна Мўйноқ туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Холмуродов Облоқул Косимович Шаҳрисабз туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, Қашқадарё вилояти;
  • Хотамова Мунаввар Сайфуллоевна Бухоро шаҳридаги 12-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти;
  • Шодиева Муҳаббат Аминовна Шеробод туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор синфи ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Шодмоналиева Муҳайё Баҳодировна Избосган туманидаги “Лидерлар мактаби” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, математика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Юсупова Маҳфуза Нумоновна Наманган муҳандислик-технология институтининг манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш кафедраси профессори, Наманган вилояти.

 “Соғлом турмуш” медали билан:

  • Аҳадова Саноат Ҳабибовна Самарқанд туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабининг тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Бердиева Шаҳноза Эргашевна Шароф Рашидов туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
  • Ваҳобов Абдухамид Фарғона вилояти Чим устида хоккей федерацияси ижрочи директори, мураббийси
  • Гаржиев Элмурод Холмуҳамметович Тўрткўл туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Исмоилова Гулнора Самандаровна Андижон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Мадраҳимова Дилдора Мирзаакбаровна Ўзбекистон туманидаги “Янги умид ва ишонч” оилавий болалар уйи раҳбари, Фарғона вилояти
  • Сагитов Мирхон Мирғазиян Тошкент шаҳридаги Tashkent Runners югурувчилар жамияти раҳбари
  • Турсунова Марҳабо Тешаевна Вобкент туманидаги 1-мактабгача таълим ташкилоти дефектологи, Бухоро вилояти
  • Турсунова Мунаввар Эргашевна Китоб туманидаги “Звёздочки космоса” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Қашқадарё вилояти

“Шуҳрат” медали билан

  • Абдурасулиева Арзайим Сабирбаевна Қонликўл туманидаги 18-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Абдураҳимова Дилжахон Болтаевна Термиз давлат университети академик лицейининг тарих фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Абдуллаев Сарвар Равшанович Тошкент шаҳридаги Инҳа университети лектори;
  • Абдуллаева Феруза Эркиновна Норин туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Алиёров Мансурхон Машрабович Поп туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Аширалиева Нилуфар Умматкуловна Сирдарё туманидаги 71-ақли заиф болалар
    учун мактаб-интернатининг технология фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Буряк Елена Владимировна Зарафшон шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Гаепов Саиджон Ўткирович Қарши шаҳридаги 18-кўзи ожиз болалар
    учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Ғуломова Дилбархан Содиқовна Шаҳрихон туманидаги 44-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Дониёрова Азиза Маҳмудовна Гулистон шаҳридаги “Интеллект” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Сирдарё вилояти;
  • Душаева Замира Пирназаровна Жомбой туманидаги 17-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Самарқанд вилояти;
  • Жаҳонов Меҳриддин Жамолович Каттақўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти;
  • Ибрагимов Азизбек Исроилович Олмалиқ шаҳридаги “Бухоро мактаби” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, тарих фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Ким Виталий Николаевич Миробод туманидаги Маtes нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, инглиз тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Қаҳҳорова Шаҳноза Суннатиллаевна Навоий шаҳридаги Президент мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Қиличов Неъматжон Йўлдошович Хива шаҳридаги 121-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Назиров Холимбой Нишонович Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Рамазонова Гулноз Ҳалиловна Бухоро туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти;
  • Раҳимов Ҳайитмурод Усмонович Чироқчи туманидаги 124-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Раҳимова Ҳурзода Комиловна Чирчиқ шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Раҳматов Миролим Тўхтаевич Ғиждувон туманидаги Тhе school оf mathematical аcаdemy нодавлат таълим муассасаси раҳбари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти;
  • Саттарова Холида Азадовна Хонқа туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Хоразм вилояти;
  • Соаталиева Матлуба Муродовна Чортоқ туманидаги 4-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Наманган вилояти;
  • Сувонова Гўзал Ўктамовна Пахтакор саноат технологиялари техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Султонова Одина Ғофуровна Бекобод шаҳридаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Умарова Феруза Обиддиновна Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Ўрмонов Неъматилло Маҳамедович Хўжаобод туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Хидоятова Наргиза Содиқжоновна Юнусобод туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри;
  • Худоёров Ҳамза Муртозович Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Холбўтаева Муқаддас Маматмуродовна Жиззах политехника институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Холмирзаев Сардор Зафар ўғли Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Холмирзаев Ҳаётжон Кирғизбоевич Фарғона туманидаги Le Crayon нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, кимё фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Худойназаров Илёс Абдурасулович Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси;
  • Шойимардонова Гавҳар Эгамбердиевна Олтинсой туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
    Шерқулова Жамила Паяновна Қарши давлат университетининг микробиология ва биотехнология кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти;
  • Шодмонова Шоира Саидовна Тошкент давлат педагогика университетининг педагогика кафедраси профессори;
  • Эшонжонов Жамолиддин Баҳромжонович Чуст туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти.

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев фармон Ўқитувчи Ўқитувчи ва мураббийлар куни мукофотлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг