Вазият жиддий! Истанбулда зилзила хавфи ортиб бормоқда

Олам

image

Аввалроқ, бугун, 26 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида 5,8 балли кучли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Зилзила оқибатида айрим бинолар, хусусан Авжилар мавзесида жойлашган масжиднинг минораси қулаб тушди. Жароҳатланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Зудлик билан шифохона ва мактаблар эвакуация қилинди. 

Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси – AFAD Истанбулда яна зилзила хавфи борлигини маълум қилмоқда. Аҳолига қуйидагича огоҳлантириш берилди.

“Уйингиз, мактабингиз, шифохона, иш жойингизни зилзилага тайёр ҳолатга келтиринг”. 

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШдан мамлакатга қайтаркан, самолётда зилзила юз берганидан хабар топди. У самолётдан тушибоқ “Отатурк” аэропортида брифинг ўтказди. 

“Зилзиладан сўнг айрим биноларда кичик шикастларни кўрдик. Шукрки, ушбу жиддий зилзила билан боғлиқ юрагимизга оғриқ берадиган ҳеч қандай қайғули хабар олмадик.

Бу воқеалар ҳеч кимни саросимага туширмасин. Фақулодда вазиятларга ҳозирмиз. 

Ижтимоий тармоқларни кузата туриб, бир аёлнинг “кўприклардан фойдаланманг, улар мустаҳкам эмас, кўприклар зилзилада зарар кўрди”, деб ёзибди. Бу ёлғон ва фурсатдан фойдаланиб қолиш учун миш-миш”.

Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар ходимлари уйма-уй юриб, фавқулодда ҳолатларда газ, сув ва электрни ўчиришни унутмасликларини сўрамоқда. Телеканаллар зилзила вақтида нималар қилиш керак билан боғлиқ эслатмаларни эфирга узатмоқда. ОАВ кун тартибида зилзила масаласи турибди. 

Маълумки, зилзилада Авжилар мавзесидаги бинолар кўпроқ зарар кўрди. Ҳудудда аҳоли яшаш жойлари кўп. Бироқ, бу кеча одамлар кўчаларда, бинолардан холи ҳудудлардаги боғчаларда  тунашни маъқул кўрмоқда. AFAD эса фавқулодда ҳолаатларда одамлар тўпланиши мумкин бўлган 10 мингга яқин ҳудудлар ҳақида маълумотларни тарқатмоқда. 

Истанбулдаги мактаблар ёпилиши билан эҳтимоллар бир неча дақиқа аввал инкор этилди. Эртага, 27 сентябрь куни мактаблар фаолиятини давом эттиради. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Зилзила

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг