Трамп Эронга қарши форсчада даҳанаки жанг бошлади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Эрон даҳанаки жангга киришиб кетди. Қизиғи Трамп бу жангги форсчада олиб боряпти. Гап шундаки, Эрон Теҳрон яқинида Украина йўловчи самолёти ракета билан уриб туширилганини тан олиши ортидан мамлакатда норозиликлар бошланди.

Намойишчилар орасида талабалар кўпчиликни ташкил қилди. Улар Теҳрондаги “Озодлик” майдонига тўпланиб, самолёт ҳалокатига сабабчи масъуллар истеъфога чиқишини талаб қилди.

Дональд Трамп ҳам бу намойишларга бефарқ қолмасдан Twitter`даги саҳифасида форс тилида намойишчиларни қўллаб твит қолдирди. Унда шундай дейилганди:

“Мен президентлигимнинг бошидан сизларни қўллаб-қувватлаб келаман. Мен ва администрация кейин сизларни қўллаймиз. Биз сизнинг норозилигингизни диққат билан кузатяпмиз. Сизларнинг мардлигингиз жўшқинлантиради”, деган Трамп эронликларга қарата.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аббос Мусави Трамп бу орқали форс тилини шарманда қилаётганини таъкидлади.

“Қўллари ва тили таҳдид, санкция ва террор билан кирланган кимсанинг қадимий форс тилини шарманда қилишга ҳаққи йўқ. Айтганча, сиз ҳақиқатдан ҳам шарофатингиз билан қаҳрамонидан айрилган миллионлаб эронликлар ёнидамисиз ё қаршисида?”, деган Эрон ТИВ вакили.

Бундан сўнг Трамп яна форсчада жавоб қайтарди. У Эрон ҳукуматини намойишчиларни ўлдирмасликка чақирди.

“Эрон ҳукумати ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳларга эронликларнинг ҳозирги норозилигини кузатишга рухсат бериши керак. Биз тинч намойишчиларнинг ўлдирилиши ва интернетнинг ўчириб қўйилишини кўрмаслигимиз керак. Дунё кузатяпти”, деган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Эрон “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолётини инсон хатоси туфайли ракета билан уриб туширганини тан олгач, Украина Президенти Владимир Зеленский қатор талаблар билан чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп АҚШ-Эрон

Баҳолаганлар

654

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг