Тошкент шаҳрида цех ҳудудида ёнғин келиб чиқди
Жамият
−
10 Май 2019
6490Бугун, 10 май куни соат Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган цехда ёнғин келиб чиқди.
Бу ҳақда маълумот соат 13:10 лар атрофида ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига етиб келган.
Маълум бўлишича, ёнғин Бектемир тумани Чирчиқ бўйи кўчаси 12-уйда жойлашган “Кучли қурилиш моллари” МЧЖга қарашли битум ишлаб чиқариш цех ҳудудида содир бўлган.
Хабар асосида ҳудудга зудликда 7 та асосий ва 1 та ёрдамчи ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 13:14 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 13:25 да қуршаб олинган ва соат 13:33 да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин кенг майдонларга тарқалиши олди олинган.
Ёнғин оқибатида, цех ҳудудидаги битум маҳсулотини ташишга мўлжалланган 30 тонналик бўш турган махсус тиркамали сиғимнинг шиналари ва 1 та 15 тонналик сиғимдаги битум маҳсулоти қисман ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, цехда технологик жараённинг бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.