Телефон қувватлагичини оғзига солган чақалоқ вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Кемерово вилоятида телефон қувватлагичини оғзига солган чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда SHOT Тelegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа Кемерово вилояти Новокузнецк шаҳрида содир бўлган. Соат 22:00 ларда ота-онасининг ётоқхонасида ўйнаб ўтирган 1,5 яшар бола тўшак ёнида электр токига уланган телефонни қувватлагичдан осонгина узган ва зарядлагич кабелини оғзига солган. Чақалоқ ўша заҳоти ток уриши oқибатида ҳалок бўлган.

“Марҳум чақалоқ ўзига тўқ оилада туғилган эди. Унинг 32 ёшли онаси тарбия билан машғул бўлиш мақсадида туғуруқ таътилида бўлган, бироқ бироз муддатга чалғиши оғир оқибатларга олиб келди”, дейилади хабарда. 

Мазкур ҳолат юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Харьков вилоятида 11 ёшли қиз қўлида планшет портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди. Аниқлик киритилишича, Павливка қишлоғида содир бўлган мазкур воқеага электр токига уланган планшетнинг портлаб кетгани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ Телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made