Қашқадарёда ташлаб кетилган сумка ичидан йигирма кунлик чақалоқ топилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятидаги шифохонада зинапоя остига ташлаб кетилган сумка ичидан чақалоқ топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 

Жорий йил 21 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими биносининг иккинчи қаватига кўтарилиш зинаси тагига чақалоқ номаълум шахс томонидан ташлаб кетилган. Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Қайд этилишича, чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилганда туғилганига йигирма кун бўлгани маълум бўлган. Айни пайтда унинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.

Ҳозирги кунда чақалоқ Китоб туманида жойлашган вилоят болалар уйига жойлаштирилгани, соғлиғи яхши экани билдирилган. 

"Ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё чақалоқ топилди шифохона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг