... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Театрга қизиққанлар шахсан Баҳодир Йўлдошевдан таълим олишлари мумкин


23:23, 15.03.2017 Театр
 1 992

Ёшлар орасидан ҳақиқий иқтидорларни танлаб олишга ўрганган Баҳодир Йўлдошев яна ўзини истеъдодли деб билганларни ўқишга таклиф этмоқда.

Ўзбек театр санъатининг буюк вакили, таниқли режиссёр, санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев яратган асарлар театр санъатининг энг нодир спектакллари қаторидан ўрин олган. Бунга мисол тариқаси “Чеча”, “Келинлар қўзғалони”ни келтиришнинг ўзи кифоя.
 
Сўнгги йилларда Баҳодир Йўлдошевнинг фаолияти ўзи ташкил этган “Дийдор” театр-студияси билан боғланган. Бугунгача бу максанда кўплаб спектакллар саҳналаштирилди, тарихий, замонавий асарларга, жаҳон классикаси дурдоналаридан тортиб, ўзбек мумтоз адабиёти намуналаригача қўл урилди.
 
Ёшлар орасидан ҳақиқий иқтидорларни танлаб олишга ўрганган Баҳодир Йўлдошев яна ўзини истеъдодли деб билганларни ўқишга таклиф этмоқда.
 
Маълум қилинишича, 16-25 ёшгача бўлган йигит-қизлар танлов асосида саралаб олинади ва ўқитилади. Хоҳловчилар 25 мартга қадар ҳужжатларини “Дийдор” театр-студиясига топширишлари мумкин.
 
Маълумот учун, айни кунларда актёрлар Бобур Йўлдошев, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, актрисалар Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова “Дийдор” театр-студиясида фаолият юритиб келмоқдалар. 

Теглар:Баҳодир Йўлдошев Дийдор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!