Эрдўған Жонсон билан АҚШ-Эрон муаммосини муҳокама қилди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 7 январь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Эрдўған маъмурияти қисқа ва лўнда хабар бермоқда. 

Президент Эрдўған Жонсон билан АҚШ ва Эрон ўртасида соат сайин авж олаётган нотинч вазиятни муҳокама қилган. Шунингдек, Сурия ва Ливиядаги масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 8 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркияга ташриф буюради. Президентлар Путин ва Эрдўған учрашиб, Сурия ва Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Борис Жонсон

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг