... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Сувга чўккан 11 яшар бола мансабдорларни ҳаракатга туширди


18:30, 30.01.2018 Жамият
 7 922

Тошкент шаҳрида каналлар кўп. Айрим каналларнинг кўприги носоз ҳолатда. Кўп қаватли уйлар яқинидан оқиб ўтувчи каналлар ҳам бор.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида бахтсиз ҳодиса рўй бериб, 134-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси бўлган Абдуллоҳ Рўзибоев “Қичқириқ” каналига чўкиб, ҳалок бўлган эди.
 
Абдуллоҳнинг дўсти Шоҳжаҳон кўприк қолиб, канал устидан ўтган қувурдан юради ва бирдан сувга йиқилади. Уни қутқариб олиш учун ўзини сувга отган Абдуллоҳ дўстини қутқаради ва ўзи қурбон бўлади.
 
Бунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг кўрсатмасига биноан Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда барча коммунал хизмат вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, сув устидан ўтган қувурларнинг икки томонини панжаралар билан тўсиш,  уларнинг устидан ўтишни тақиқловчи белгиларни қўйиш ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
ФВВ аҳолига маҳаллалардаги каналлар ва ариқлар устидаги коммунал қувурлар панжаралар билан тўсилмаган бўлса,  Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (+99871)147-10-50 тезкор рақами ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтидаги “Вазирга савол” саҳифаси орқали маълумот беришларини сўрамоқда.
 
Тошкент шаҳрида каналлар кўп. Айрим каналларнинг кўприги носоз ҳолатда. Кўп қаватли уйлар яқинидан оқиб ўтувчи каналлар ҳам бор. Бироқ бу каналларнинг атрофи панжаралар билан ўралмаган, хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Тошкент шаҳар ҳокимияти ва тегишли ташкилотлар масаланинг бу жиҳатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаса, пушаймонга ўрин қолмасди. 

Теглар:Қувур Тошкент шаҳар ҳокими ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар