Сурхондарёда 38 ёшли эркак ҳам бедарак кетди. Топганга 10 млн сўм ваъда қилинди

Жамият

image

Сурхондарёда  38 ёшли эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Денов тумани “Даҳана” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Хусин Ракибович Урунов 2024 йил 16 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

“Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 000 000  (ўн миллион) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланади”, дейилади хабарда.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: 102, +998-91-232-01-01, +998-91-582-20-48.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 32 ёшли йигит бедарак йўқолганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурхондарё Денов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made