... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Start-up ҳафталиги: талабадан автоматлаштирилган автотураргоҳ лойиҳаси


10:35, 02.06.2017 Технология
 1 238

Битирувчиларнинг бизнес ғояларини саралаш учун “старт-ап хафталиклари” – инновацион ғоялар танлови ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 30 май – 3 июнь кунлари Республика миқёсида касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг бизнес ғояларини саралаш учун “старт-ап хафталиклари” – инновацион ғоялар танлови ўтказилмоқда.
 
Тадбирнинг биринчи кунида, яъни жорий йилнинг 31 май куни тумандаги 10 та касб-ҳунар коллежи ва 7 та олий таълим муассасасининг 274 нафар битирувчиси ўз бизнес ғояларини 100 дан ортиқ корхона-ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлигининг иқтисодий мажмуаси таркибидаги тижорат банклари, молия, солиқ идоралари, Бандликка кўмаклашиш маркази ва манфаатдор ташкилотларга намойиш этишди.
 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан сайтимизга маълум қилишларича, Тошкент шахридаги Инҳа университети 4-босқич талабаси Ҳумоюн Кургонов ўзининг “JUSTPARK” номли бизнес ғояси асосида ишлаб чиққан лойиҳасини намойиш этди. Лойиҳанинг асосий мақсади автомобиль ҳайдовчиларига қулайлик яратиш учун автоматлаштирилган автотураргоҳларни ташкил этиш ҳисобланади.
 
Ҳудудларда “Старт-ап” лойиҳалар хафталиклари босқичлари якуни билан танлаб олинган лойиҳалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан коллежлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг бизнес ғояларини амалга ошириш бўйича манзилли Дастур лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Start-up ҳафталиги JUSTPARK Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар