“Sport” телеканали йирик футбол турнири намойиш ҳуқуқини сотиб олди

Спорт

image

Ёз фаслида футбол ихлосмандларининг диққат-эътибори океан орти терма жамолари ўртасидаги муҳим турнир “Сopa Amerika – 2019” га қаратилади.

Асосан, Жанубий Америка терма жамоалари иштирок этадиган бу мусобақага бу йил Бразилия давлати мезбонлик қилади. Шунингдек, ушбу турнирга Осиё қитъасидан Япония ва амалдаги Осиё чемпионлари – Қатар терма жамоаси футболчилари ҳам иштирок этишади.

“Сopa Amerika” мусобақасини ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари ҳар доим катта қизиқиш билан кузатиб борадилар. Буни инобатга олган ҳолда, МТРКга қарашли “Sport” телеканали ушбу мусобақани Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди ва энди ўзбек мухлислари ёзда евромавсум тугагач, ана шу футбол турнирини ҳам тўғридан-тўғри томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

“Sport” телеканали директори Зоҳид Каримов ўзининг твиттер саҳифасида ёзишича, телеканалда нафақат футбол учрашувларидан тайёрланган трансляциялар, балки учрашувларнинг қизиқарли ҳолатларини ўзида мужассам этган “кундалик” шаклидаги кўрсатувлар ҳам намойиш этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сopa Amerika – 2019

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар