Саудия Арабистони яна бир жазо туридан воз кечди
Олам
−
27 Апрель 2020
7268Аввалроқ, Саудия Арабистонида ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жазо тури сифатида қамчилаш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Саудия Арабистони инсон ҳуқуқлари комиссияси қироллик энди вояга етмаганларга ўлим жазосини қўлламаслигини маълум қилди. Қиролнинг фармонига асосланган хабар мамлакат расмийлари калтаклашни тақиқлашини эълон қилганидан икки кун ўтгач амалга оширилди.
Ар-Риёд томонидан имзоланган БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар учун ўлим жазоси қўлланилмаслиги кераклиги айтилган. 26 апрель куни эълон қилинган баёнотда комиссия президенти Аввад Алаввад қирол фармони билан қатлларнинг ўрнига энг кўпи 10 йилгача бўлган жазо билан алмаштирилганини маълум қилди.
“Фармон бизга замонавий жиноий кодексни илгари суришда ёрдам беради”, деди расмий вакил.
Қарор қачон кучга кириши номаълум, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.
Amnesty International инсон ҳуқуқлари гуруҳи маълумотларига кўра, 2019 йилда қиролликда 184 киши қатл қилинган.