TRADE-IN: Энди автомобилингизни янгисига алмаштириш мумкин бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖнинг мамлакатда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини расмий дилерлик ташкилоти (кейинги ўринда – расмий дилер)га харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастурини 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

“TRADE-IN” дастури доирасида қуйидагилар белгиланди:

а) расмий дилер томонидан жисмоний шахсларнинг илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига олган сотилаётган объектнинг сотиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ солиққа тортиш базаси бўлиб ҳисобланади;

б) расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган қуйидаги олди-сотди шартномаларига нисбатан мажбурий нотариал расмийлаштирув татбиқ этилмайди:

белгиланган шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларни харидорга бериш тартибини жорий этиш орқали илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;

маҳаллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларидан сотиб олинган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;

в) расмий дилерлик ташкилоти томонидан илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий заводларнинг расмий дилерларини “TRADE-IN” дастури доирасида сотиб олинган илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиш учун тегишли даражада ҳимояланган ҳисоб-маълумотномалар бланклари билан белгиланган тартибда таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобилсозлик TRADE-IN

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг