Юнусобод аварияси қурбонлари оила аъзоларига компенсация тўлаш бошланди

Жамият

image

2019 йилнинг 18 декабрь куни Юнусобод метро йўли қурилишида авария содир бўлган ва оқибатда олти киши ҳалок бўлган эди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, авария қурбонлари оила аъзоларига  компенсация тўлаш бошланди.

Маълумотларга кўра, махсус комиссия марҳумлардан бири Зариф Каримовнинг оила аъзоларига тўланадиган компенсация миқдорини 281 млн 670 минг 972 сўм этиб белгилаган. Шунингдек, 8 миллион сўм Зариф Каримовнинг дафн маросими харажатларини қоплашга ажратилган. Бундан ташқари, марҳумнинг қарамоғида бўлган беш нафар оила аъзосининг ҳар бирига 650 минг 608 сўм 29 тийин миқдоридаги ойлик тўлов белгиланган.

Таъкидланишича, тўловлар 12 февраль куни иш берувчи ва суғурта қилувчи компания "Темирйўлсуғурта" томонидан амалга оширилган.

Қолган бошқа беш нафар қурбоннинг оилаларига ҳам компенсация миқдори белгиланган. Маълум қилинишича, тўловларни улар билан иш шартномасини тузган компания амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод метро

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг