Швейцарияда ҳам ИШИДга алоқадорликда гумонланган  ўсмирлар ҳибсга олинди 

Олам

image

Швейцариянинг Шаффхаузен кантонида икки ўсмир – 15 ёшли швейцариялик ва 16 ёшли италиялик ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Швейцариянинг “Blick” газетаси хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, ёшлар ИШИД фаолиятида қатнашиши ёки уни қўллаб-қувватлаб, қасддан қотиллик тайёрлаши мумкин бўлган. Эҳтимол, улар Германиядаги ҳамфикрлар билан алоқада бўлишган. Швейцария прокуратурасига кўра, Шаффхаузендаги ва Германиядаги терговлар ўртасида боғлиқлик бор.

Бундан ташқари, Шаффхаузендаги қўлга олинганларга алоқадор яна бир шахс Тургау кантонида ҳибсга олинган. Бу 18 ёшли Швейцария фуқароси бўлиб, тергов маълумотларига кўра, у Швейцария ҳудудида терактлар режалаштиришга ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германиядаги Дюссельдорф округ суди Терроризмга қарши кураш марказий бошқармаси (ZenTer NRW) талабига биноан 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларни ҳибсга олиш учун ордер берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД теракт Швейцария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made