13 бош жайроннинг ўлдирилиши ортидан жиноий иш қўзғатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда браконьерлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни содир бўлган ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот билан чиқди. 

“Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Тахтакўпир туманида яшовчи 5 нафар фуқаролар ов милтиқлари билан автомашинада ҳаракатланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган 13 дона жайронларни отиб ўлдириб, қонун талабларини қўпол равишда бузиб, ҳайвонот дунёсига 145 млн сўм миқдорда зарар етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 24 сентябрь куни Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий ахборотда. 

Эслатиб ўтамиз, Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ақшадарё” коллектори атрофида ўтказилган тунги рейд натижасида УАЗ-469 русумли давлат рақами 95 V654 DA автомобили тўхтатилиб кўздан кечирилганда ичида икки дона ов милтиғи ва ўн уч бош жайрон борлиги аниқланганди. 

Браконьерлар Т.Б. “ТОЗ-63” ва П.А. “ИЖ-18” русумли ов милтиғи ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 13 бош жайронларни 2019 йил 22 сентябрда кундузги соат 15:00-17:00 орасида ноқонуний ов қилганликлари аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жайрон

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар