Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 240 нафарга етди

Жамият

image

Тошкентда яна 2 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганлардан бири 19 ёшли қиз Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Иккинчи бемор эса Россиядан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатган.

Шундай қилиб, мамлакат бўйича жами соғайганлар сони 240 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг, 5 нафари вафот этган. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг