... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея ядровий дастурдан воз кечишга қаратилган музокараларни олиб бормайди


11:35, 12.10.2017 Олам
 1 194

КХДРда бир литр бензин ёқилғисининг нархи 5 АҚШ долларни ташкил қилмоқда. Мамлакатда гуруч ва хорижий валютанинг баҳоси ўзгармаслиги таъкидланган.

КХДР ядровий қуролланиш дастуридан воз кечишни назарда тутган музокараларга ҳеч қачон розилик бермайди. Бу баёнот ҳақида “TASS” нашри хабар бермоқда.
 
Расмий Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги қандай шароитда мулоқот қилиш мумкинлиги ҳақида берилган саволга мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо жавоб берди.
 
“Бизнинг принципиал позициямиз — ядро қуроллари муҳокама мавзусига айланадиган ҳар қандай музокараларга ҳеч қачон қўшилмаслигимиздир” деб баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири.
 
“Биз бир неча марта таъкидлаганмиз, АҚШнинг КХДРга қарши душманлик сиёсатини йўққа чиқариш, лозим бўлса, унинг барча манбалари ва илдизлари билан олиб ташлаш — биз учун энг муҳим масала ҳисобланади”, деб қўшимча қилди Ли Ён Хо ўз баёнотида.
 
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея расмийлари ўзининг ядровий қуролланиш дастури — фақатгина миллий ҳимоя мақсадида эканлигини маълум қилган эди. 
 
Олдинроқ хабар берганимиздек, КХДРга нисбатан қўлланаётган “молиявий жарималар” туфайли бир литр бензин ёқилғисининг нархи 5 АҚШ долларни ташкил қилмоқда. Мамлакатда гуруч ва хорижий валютанинг баҳоси ўзгармаслиги таъкидланган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Шимолий Корея Ядровий қуролланиш дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!