Бутун жаҳон талабалари Универсиадасида иккинчи медаль қўлга киритилди
Спорт
−
06 Июль 2019
4528Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада ўйинларининг иккинчи кун беллашувлари ўз поёнига етди. Эътиборлиси, ушбу кун доирасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари яна бир медални делегация ҳисобига қўшиб қўйишди.
73 килограммгача вазн тоифасида курашган ўзбек дзюдочиси Ҳикматиллоҳ Тўраев Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз дастлаб Латвия, кейин КХДР, Италия вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда россиялик Евгений Прокопчукка имкониятни бой бериб қўйган эди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса черногориялик Марко Гусични доғда қолдиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги кун беллашувларида бошқа бир ўзбекистонлик Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.
LiveБарчаси