Шифокорга стул отган “валломат” ким бўлди? (видео) 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг шифокор аёлга ҳужум қилиб, стул отгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳаттоки шифокорга нисбатан бундай хатти-ҳаракатни содир этган шахснинг туман прокурорига ёрдамчи экани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалди.

Бош прокуратура мазкур видеохабарда кўрсатилган шахс прокуратура органларида хизмат қилмаслигини маълум қилди.

"Ўрганишда, видеохабарда қайд қилинган шахс олий таълим муассасаси талабаси эканлиги аниқланди. Олий таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди", дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Асака туманида шифокор беморнинг эри ва 3 та шериклари томонидан калтакланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шифокор Прокуратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made