... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳрамга Gentra, Хасанбойга телевизорми?


09:09, 12.09.2017 Спорт
 23 891

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Ҳамбург шаҳридаги жаҳон чемпионатида олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров кумуш медаллар соҳиби бўлдилар.

Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров кумуш медаллар соҳиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
9 сентябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийи Равшан Хўжаевга Gentra автомобилларини топширди.


 
Кеча, 11 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими кумуш медаль соҳибларига совғалар топширди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалди. Суратларда вилоят ҳокими спортчиларга телевизорлар совға қилганини кўриш мумкин.


 
Бу икки совғани бир-бирига қиёслашимиздан мақсад, кумуш медалини қўлга киритиш учун спортчилар бор вужуди билан ҳаракат қилди, лекин рағбат ҳам камида Шаҳрамникидек бўлиши керак эканлигини етказишдир.
 
Тўғри, улар Рио олимпиадасидан сўнг қимматбаҳо машиналар билан тақдирландилар, бироқ Жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритиш оддий иш эмас. Кумушни АҚШ, Россия, Хитой сингари спорт “держава”лари орзу қиладилар.
 
Биз эса телевизор бериб ўтирибмиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов Ҳасанбой Дўсматов Жасурбек Латипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Махбуба
09:28 21.09.2017

Бу фикрга кушиламан.Спортчиларимизнинг жахон чемпионатида кумуш медални кулга киритиши хам ватанимиз обру эътиборини анча кутарди.Муносиб совга берилиши керак эди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!