Президентнинг БААга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи самарали бўлди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Абу-Даби шаҳрида мазкур Амирлик валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан, Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида мамлакатлар ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли ҳужжатлар ва умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БАА ташриф

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг