Шавкат Умрзоқов “Махсустранс” раҳбарини жазолади

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов “Махсустранс” Унитар корхонаси бошлиғи Камолиддин Жамолиддинович Набиевга “ҳайфсан” берди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ягона электрон тизими платформасида маълум қилинди

Унда ёзилишича, Камолиддин Жамолидиновичга Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ўринбосари жорий йил 4 августдаги билдиргисига асосан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан боғлиқ топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун “ҳайфсан” берилган. Бу фармойиш бугун, 9 август куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов томонидан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 август куни Соғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятов ҳам бир гуруҳ ССВ тизмига ишлаб келаётган ходимларни ишдан бўшатиб, баъзиларига “ҳайфсан” берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Махсустранс ҳайфсан Шавкат Умрзоқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made